Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХШ асосида ётоқхона қуриш учун субсидия берилади
4 йил ичида талабалар учун ҳар бири 400 ўринли бўлган 228та ётоқхона қурилади. Хусусий компанияларга ҳар бир ана шундай ётоқхона учун 10,8 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.
Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022) билан Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, лекин БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.
Лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.
1-босқичда, ТТЖ қуриш харажатларининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, 1-босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.
Маълумот учун, 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойи (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.