Жаҳон | 15:26 / 10.05.2022
5374
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада оммавий тартибсизликлар вақтида 200дан ортиқ киши жароҳатланди

Оролда иқтисодий инқироз сабабли норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Фото: AP

Шри-Ланкада юз берган оммавий норозилик намойишлари ва тўқнашувлар вақтида бир нафар полициячи ҳалок бўлди, 200 нафардан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда Daily Mirror газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳукуматга қарши норозилик намойишлари вақтида жароҳат олганлар сони 210 нафарга етган. Улар Коломбо миллий шифохонасига мурожаат қилган.

Аввалроқ France-Presse агентлиги тўқнашувлар вақтида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.

Сешанба куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса акаси, бош вазир Махинд Ражапаксанинг истеъфосини қабул қилганди

Оролда иқтисодий инқироз сабабли норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Мамлакатда 11 майгача комендантлик соати жорий этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид