Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Азовстал" комбинатидаги ярадор ҳарбийларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришилди
Маълумот берилишича, украиналик ярадор ҳарбийлар Новоазовск шаҳридаги шифохонага олиб борилмоқда.
Мариупол шаҳридаги "Азовстал" металлургия комбинати ҳудудидаги ярадорларни олиб чиқиш учун тинчлик режими эълон қилинди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, украиналик ҳарбийлар билан ўтказилган музокаралар натижасида бу борада келишувга эришилган.
“Ҳозирда "Азовстал" ҳудудида тинчлик режими жорий этилган ва гуманитар йўлак очилган”, дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, украиналик ярадор ҳарбийлар Новоазовск шаҳридаги шифохонага олиб борилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 21 апрел куни Сергей Шойгу билан Кремлда учрашган ва “Азовстал” ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга буйруқ берганди.
7 май куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Азовстал” корхонаси ҳудудидаги тинч аҳоли олиб чиқилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, комбинат ҳудудида 600 нафарга яқин яраланган ҳарбийлар бор.
Мавзуга оид
07:59 / 09.07.2023
«Азов» командирлари Туркиядан Украинага қайтарилди, Россия норозилик билдирди
22:25 / 23.09.2022
«Азовстал» ҳимоячилари озод қилинди. Россияда улар трибуналга тортилишини кутишганди
17:57 / 23.09.2022
ОАВ: Роман Абрамович «Азов» командирлари ва хорижликлар асирликдан қайтарилишида «муҳим рол» ўйнади
15:29 / 22.09.2022