Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда артезиан қудуқда 20 соат қолиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди
Махсус техникалар ёрдамида бола қарийб бир суткада қутқариб олинган. Унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, кеча, 12 июнь куни соат 14:01 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Лангар” МФЙга қарашли Лангар қишлоғида яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожаат қилиб, дала майдонида қазилган, 200 диаметрли сувсиз артезиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганини айтиб ёрдам сўраган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБ махсус техникалар, яъни экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.
Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола қарийб бир суткада, бугун соат 10:25 да қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
11:25 / 04.02.2026
Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:35 / 12.11.2025