Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этди
Ҳозирда унинг 6 ёшли опаси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида экани ва шифокорлар унинг дардига ҳам аниқ ташхис қўя олмаётгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 20 июн куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани айтилган хабарлар тарқалди.
Унга кўра, шифокорлар аҳволи оғир бўлган болани бир неча кун давомида текшириб у қандай дардга чалинганини аниқлай олмаган. Шунингдек, Самарқанд шаҳридан ёрдамга чақирилган шифокорлар ҳам болага аниқ ташхис қўя олмаган.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. Унга кўра, вазирлик томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.
«Мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», дейилади СCВ муносабатида.
Мавзуга оид
21:49 / 25.03.2026
“Оқсил билан стоматитнинг фарқига боришмаяпти” – водийда қорамоллар касалланиши ҳақида
19:20 / 16.03.2026
Касалланганларнинг ўлим кўрсаткичи 90 фоизгача етиши мумкин: инсониятни хавотирда ушлаб турган 10 та вирус
12:17 / 13.03.2026
Аёл жигарининг ярмини эрига берди
12:31 / 03.03.2026