Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида «валютчик»лар ушланди
Самарқанд шаҳри ва Муборак ҳамда Ғузор туманларида ноқонуний тарзда валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний тарзда валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқароларни ушлаш бўйича тадбирлар ўтказилган.
Жумладан, департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Муборак деҳқон бозори” олдида валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган О.Н. бошқа бир фуқаро Х.га 3 700 АҚШ долларини 41 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ғузор деҳқон бозори” олдида валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган А.Қ. фуқаро Н.га 3 000 АҚШ долларини 33,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро П.М. “Эркин савдо” мажмуаси олдида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келиб, фуқаро А.га 2 950 АҚШ долларини 33,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
18:49 / 04.06.2026