Ўзбекистон | 08:58 / 28.06.2022
1482
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида «валютчик»лар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Самарқанд шаҳри ва Нишон туманида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларининг олди олинган.

Жумладан, Нишон туман бўлими ва вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган Б.Н. бошқа бир фуқаро Б.га жами 10 минг АҚШ долларини 109,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган А.В. жами 3 минг АҚШ долларини фуқаро А.га 32,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид