Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Россиядан Калининградга транзит қоидаларини аниқлаштирди
Россияга ҳеч қандай махсус чекловларсиз, ҳаттоки санкциялар қўлланиладиган товарлар рўйхатига киритилган фуқаролик юкларини темирйўл орқали Европа иттифоқи мамлакатлари ҳудуди орқали ташишга рухсат берилди.
Еврокомиссия Европа иттифоқига аъзо давлатлар учун Россиядан юкларни транзит қилиш бўйича қўшимча кўрсатмаларни эълон қилди. Бу ҳақда 13 июль, чоршанба куни Европа комиссиясининг пресс-релизида маълум қилинди. Ушбу қоидаларга кўра, Россияга ҳеч қандай махсус чекловларсиз, ҳаттоки санкцияларга дучор бўлган товарлар рўйхатига киритилган фуқаролик юкларини темирйўл орқали Европа иттифоқи мамлакатлари ҳудуди орқали ташишга рухсат берилади.
Шу билан бирга, аъзо давлатлар транзит ҳажми сўнгги 3 йил ичида тарихий ўртача кўрсаткичлар доирасида қолиб кетганини, хусусан, белгиланган манзилда муҳим товарларга реал талабни акс эттирганини ва санкцияларни четлаб ўтишга олиб келиши мумкин бўлган ноодатий оқимлар ёки савдо шакллари мавжуд эмаслигини текширишлари керак.
Россия экспедиторларининг Европа иттифоқи орқали автомобилда юкларни ташиши тақиқланганлигича қолмоқда. Бундан ташқари, темирйўлда ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган юкларни ташиш тақиқланади.
Европа иттифоқининг янги кўрсатмалари Литва Россиядан Калининградга кўплаб товарларни ташишни тақиқлаганидан кейин қабул қилинган. Июнь ойи ўрталарида Литва темирйўллари (LTG) Калининград темирйўлига 18 июндан бошлаб минтақага транзит етказиб беришни, шунингдек, минтақадан Литва орқали Россияга экспортни «катта рўйхатдаги товарлар» бўйича тўхтатиши ҳақида хабар берди.
Литва Ташқи ишлар вазирлиги чекловлар, хусусан, Россия пўлати ва бошқа қора металл маҳсулотларига нисбатан қўлланилишини билдирди. Калининград области губернатори Антон Алихоновнинг сўзларига кўра, қурилиш материаллари, цемент, металл ва бошқа маҳсулотлар ҳам тақиқ остида қолган.
11 июль куни Литвада цемент, ёғоч, алкоголь ва Россияда ишлаб чиқарилган бошқа бир қатор товарларни Европа иттифоқи ҳудудига олиб киришга тақиқ кучга кирди, чеклов Калининградга транзитга таъсир қилди, деб хабар беради Delfi портали.
Россия ТИВ Литва томонининг чораларини «провокацион» ва «халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни бузиш» деб атаган ҳолда, чекловларни олиб ташлашни талаб қилди. Кремль Литвага кескин жавоб билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
11:57 / 13.11.2025
Миллий юк ташувчиларига Латвия транзити учун рухсатномалар жойида берилади
08:33 / 27.10.2025
Литва Калининградга транзитни чеклаш масаласини кўриб чиқади
13:22 / 25.10.2025