Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бўйича музокаралар босқичини якунлади
Музокаралар олти кун давом этди.
11—16 июль кунлари Фарғонада Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Тожикистон ТИВ ахборот департаменти.
Йиғилишда демаркация ишлари муҳокама қилинди ва умумий чегаранинг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрланди.
Делегацияларга Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Тожикистон Ер тузиш ва геодезия давлат қўмитаси раиси ўринбосари Азимаҳмад Каримзода бошчилик қилди.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтишига қарор қилинди. Департамент аниқ санани эълон қилмаган.
Икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини тўлиқ делимитация қилиш 2019 йилда якунланган эди.
Ўшанда томонлар чегара чизиғи бўйича ёзма равишда келишиб олган бўлса, эндиликда давлат чегарасини белгилаш натижасида икки давлат чегарасининг аниқ чизиғи хариталарда кўрсатилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Тожикистон парламенти ушбу шартномани 2018 йил 19 апрелда ратификация қилган.
Тожикистон Ер тузиш ва геодезия давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026