Ўзбекистон | 10:07 / 22.07.2022
3064
1 дақиқада ўқилади

6 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп Қирғизистонга чиқиб кетган

6 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 млн Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қиляпти – 1 млн нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 336 минг нафар; 
  • Тожикистон – 284 минг нафар;
  • Туркия – 131 минг нафар;
  • Россия – 105 минг нафар;
  • БАА – 58 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 50 минг нафар;
  • Миср – 21 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 6 минг нафар;
  • АҚШ – 6 минг нафар;
  • Кувайт – 5 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 5 минг нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид