Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари жуда иссиқ ҳарорат кузатилади
Бугун ва дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳамда қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, шу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даража иссиққача бўлиши кутилмоқда.
Қуёш уришининг олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан тўғри қуёш нурлари остида бўлмаслик тавсия этилган.
Шу билан бирга, республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.