Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагоглар аттестацияси учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланади
Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестацияси учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланади. Бу ҳақда Таълим инспекцияси хабар берди.
Инспекция ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда жараён тўғрисида маълумот берди.
Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.
Ушбу синовларда иштирок этиш учун педагоглар инспекциянинг pedkadr.tdi.uz сайти ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат юбориши мумкин.
Мавзуга оид
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
15:39 / 12.03.2026