Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаро синглисига қўнғироқ қилган йигитни пичоқлади
Ҳодиса юзасидан 2022 йил 8 август куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25- ҳамда 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбарининг Kun.uz’га маълум қилишича, 2022 йил 8 август куни Яккабоғ тумани, Қўшилиш қишлоғида яшовчи 30 ёшли йигит маҳалладошини синглисининг шаъни ва қадр қимматини камситишда, оиласининг тинчлигини бузишда айблайди. Сўнг қўлидаги пичоқ билан маҳалладоши танасининг турли қисмларига уриб, жароҳат етказа бошлаган.
Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан қочиб қутулиш учун одамлардан бақириб ёрдам сўраб, пахта даласи билан ёнма-ён бўлган тутзорга қочиб кирган.
Жабрланувчининг бақирганини эшитган бир гуруҳ фуқаролар ҳодиса жойига етиб келганини кўрган гумондор жиноий ҳаракатларини охирга етказа олмасдан, қўлидаги пичоқ билан ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Шифокорлар томонидан жабрланувчига ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 8 август куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида маст фуқаро отаси ва фарзандини пичоқлаганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026