Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:53 / 16.08.2022
13284
1 дақиқада ўқилади
Таълим ташкилотларида дарслар 5 сентябрдан бошланади
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон таълим ташкилотларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:
- 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
- 2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
- 3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
- 4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).
5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йили илк ўқиш куни бўлади.
Маълумот учун, 2021 йилда дарслар 6 сентябрдан тўлиқ анъанавий тарзда бошланганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026