Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни рад этди
32-ялпи мажлисда муҳокама қилинган ушбу қонун рад этилишига сабаблардан бири вазирликларга қўйиладиган вазифаларга аниқлик киритилмагани бўлган.
Сенат навбатдаги ялпи мажлисида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, қонунда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган кўплаб масалалар мавжуд.
Сенат қонун вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда Ўзбекистондан чиқиб кетаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олган шахсларга тенглаштирилиши ва уларга нисбатан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқ солиш ва пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби қўлланилиши Солиқ кодекси нормаларига зид эканлигига эътибор қаратган.
Шунингдек, қонунда Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматига ташқи меҳнат миграцияси соҳасида бир хил тусдаги ваколатлар, яъни ноқонуний ташқи меҳнат миграциясига қарши курашишда иштирок этишлари назарда тутилган.
Ўзбекистон президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ–3654-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига ноқонуний жараёнлар ва омилларга бевосита “қарши курашиш” ёки “қарши курашишда иштирок этиш” каби вазифалар юклатилмаган.
Бундай ваколатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланадиган Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматига мансуб эканлиги боис, Ташқи ишлар вазирлигига берилаётган ушбу ваколат доираси мавҳум бўлиб қолган.
Қонун 15 дан ортиқ муҳим концептуал, мазмуний ҳамда таҳририй тузатишларни талаб этиши, унда бир қатор юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари, турли имловий хатоликлар ҳамда нормалар ўзбек ва рус тилларидаги матнларида ўзаро номувофиқликлар мавжудлиги сабабли қайта кўриб чиқиш лозим деб топилди ва рад қилинди.
Мавзуга оид
09:01 / 13.05.2026
АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилди
18:17 / 20.04.2026
Германияга 40 минг ҳамшира: Ўзбекистон янги меҳнат бозорларини очади
09:41 / 06.04.2026
Хорватия ўзбекистонлик мутахассислар учун эшикларни очиши мумкин
08:25 / 06.02.2026