Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти шошилинч йиғилиш ўтказади
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабарига кўра, эришилган келишувларга қарамасдан отишма давом этмоқда.
Қирғизистон парламенти шошилинч йиғилиш ўтказади, деб хабар берди парламент депутати Дастан Бекешев.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон билан чегарадаги вазият сабабли мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш масаласи муҳокама қилиниши мумкин.
«Интимак» фракцияси депутати Марлен Маматалиевнинг билдиришича эса, ҳозирча ҳарбий ҳолат жорий этилмайди.
«Яна бир кун кутамиз, ҳар икки томон ўт очишни тўхтатиш чораларини кўраётгани ҳақида хабарлар келмоқда», — деди Маматалиев.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабарига кўра, эришилган келишувларга қарамасдан отишма давом этмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада вазият охирги марта 14 сентябр куни кескинлашди, ўшанда чегарачилар чегаранинг учта участкасида отишма уюштирди. Оқибатда ҳар икки томондан бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.
Аввалроқ Самарқандда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказгани хабар қилинганди.
Хабарга кўра, икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026