Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳоким ўринбосари муштлашувда иштирок этди
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий аҳоли вакили билан келиб чиққан можарода иштирок этгани тасвирланган видео тарқалди.
Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 10 август куни соат 23:00 лар атрофида Яккабоғ туманидаги Истиқлол деҳқон бозори яқинида содир бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ўша куни Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари бозор атрофидаги объектларни кўздан кечираётган бўлган. Бу вақтда унга эркак киши яқинлашган ва улар ўртасида можаро келиб чиққан. Можарога нима сабаб бўлгани келтирилмаган.
Kun.uz манбасининг айтишича, ҳоким ўринбосари билан жанжал қилган эркак маст ҳолатда бўлган.
Натижада, ички ишлар органлари ходимлари томонидан икки нафар можаро иштирокчисига нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, иш туман судига юборилган.
Мавзуга оид
22:20 / 30.09.2025
Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилиши мумкин
18:17 / 19.06.2025
Президент Яккабоғдаги «Янги Ўзбекистон» массивини кўздан кечирди
09:28 / 24.04.2024
Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонда илмий даража олди
17:22 / 08.04.2024