Ўзбекистон | 09:04 / 23.09.2022
4300
1 дақиқада ўқилади

Навоийда “метан-заправка”да 1,3 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинди 

Ўғирланган газ қиш мавсумининг бир ойида 2000 та хонадонни таъминлашга eтади.

Жорий йил август ойида Навоий шаҳрида жойлашган “Б.Э.М.” МЧЖга қарашли АГТКСда табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, ўрганиш давомида жамиятга тегишли электрон газ ҳисоблаш ускунаси талаб асосида ишлаётгани модем орқали текширилганда, шубҳали ҳолат борлиги кузатилган. Газ ҳисоблагич белгиланган тартибда ечиб олиниб, эксперт текширувидан ўтказилган ва унинг газ ҳисоблаш ускунаси конфигурацияси ўзгартирилгани аниқланган. 

Ҳисоб-китобларга кўра, “метан-заправкада” 1 363 892 м3 газ ноқонуний сарфланган. Бу миқдордаги газ қиш мавсумининг бир ойида 2000 та хонадонни таъминлашга етади. Таъминот корхонаси бундан 1 млрд 363 млн сўм зарар кўрган.

Ҳолатлар бўйича тегишли тартибда далолатномалар тузилиб, барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган. 

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид