Ўзбекистон | 20:40 / 19.10.2022
9937
1 дақиқада ўқилади

Термиз халқаро аэропорти қарийб икки ойга ёпилади

Шу муддатда аэропортдаги юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими ва бошқа ишлар якунига етказилади.

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports’нинг хабар беришича, Термиз халқаро аэропорти 2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.

Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланган.

Деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ҳамда радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш режалаштирилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид