Жаҳон | 22:34 / 21.10.2022
15273
1 дақиқада ўқилади

Италияда биринчи аёл бош вазир сайланди 

Жоржа Мелони Италиянинг биринчи аёл бош вазири бўлди ва мамлакат ҳукуматини шакллантириш мандатини олди.  

Фото: AP

Бу ҳақда президент маъмурияти бош котиби Уго Дзампетти маълум қилди. 

«Президент Сержо Маттарелла бугун Жоржа Мелонига ҳукуматни шакллантириш мандатини берди, у буни қабул қилди», деди у. 

Янги ҳукумат 22 октябр куни қасамёд қилади. 

25 сентябрь куни Италияда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилди. Унда 26 фоиз овоз тўплаган Жоржа Мелони раҳбарлигидаги ўнг марказчи «Италия биродарлари» (неофашистлар) партияси ғалаба қозонди. Унинг асосий рақиби Демократик партия 19 фоиз овоз тўплади. Кейинги ўринлари «5 юлдуз ҳаракати» (15,4 фоиз), «Лига» партияси (8,7 фоиз), «Олға Италия» (8,1 фоиз) эгаллади. 

Шу асосда «Италия биродарлари» партияси парламентда 119 ўринга эга бўлишди. Бу Демократик партия (69) эга бўлган ўринлардан қарийб икки баробар кўпдир. 

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид