Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳридаги хонадонларнинг бири ёниб кетди
22 октябр куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 11:50 атрофида Қарши шаҳри ФВ бўлимига «Араловул» МФЙ Оқ олтин кўчасида яшовчи фуқаро А.Ш. хонадонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 3 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин манзилига соат тахминан 12:00 атрофида етиб бориб, ёнғин тўлиқ соат тахминан 12:30 атрофида бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 60 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.


Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
