Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда йўловчи автобус ағдарилиб кетди
Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 7 ноябр куни соат 09:45ларда 4К-307 Шаҳрисабз-Мираки автомобил йўлининг 1-километрида йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Шаҳрисабз тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Isuzu ҳайдовчиси Н.А. рул бошқарувини йўқотган ва автобус ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилган.
Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси мазкур воқеа бўйича қуйидагиларни қўшимча қилди.
Давлат рақами 70 N 201 FA бўлган Isuzu автобуси юридик жиҳатдан «Кеш-тур транс» МЧЖга қарашли бўлиб, Шаҳрисабз шаҳридан Шаҳрисабз туманининг Қутчи қишлоғига доимий йўловчи ташиган. Ушбу транспорт воситасининг йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси мавжуд.
Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган, уларга жиддий зарар етмаган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда автобус ва 2 та енгил автомобил тўқнашганди. Самарқандда хорижий сайёҳлар ўтирган автобус ЙТҲга учраган. Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчисининг шериги воқеа жойида ҳалок бўлган, Руминия фуқароси тан жароҳатлари олганди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
11:33 / 16.05.2026