Ўзбекистон | 13:25 / 10.11.2022
4401
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Nexia-2 машинаси қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмаган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz машинаси билан тўқнашган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 ноябр куни соат 14:00 ларда, 4Р-79 Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобил йўлининг Ғузор тумани Зарбдор қишлоғи худудидан ўтган 29-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси бўлган.

Ҳайдовчи Nexia-2 машинаси билан Шаҳрисабз-Қарши йўналишида ҳаракатланиб келиб, қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмаган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, Nexia-2 машинасида йўловчи сифатида кетааётган фуқаро Р.А. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Қайд этилишича, мазкур холат юзасидан Ғузор туман ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарёда иккита Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва улардан бири ёниб кетганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид