Жаҳон | 15:36 / 29.11.2022
6721
2 дақиқада ўқилади

G7 адлия вазирлари Берлинда Украинадаги ҳарбий жиноятларни муҳокама қиляпти

«Катта еттилик» давлатлари Украинадаги ҳарбий жиноятларни биргаликда тергов қилиш ниятида.

Фото: Twitter/GermanyDiplo

Берлинда 29 ноябрь, сешанба куни «Катта еттилик» мамлакатлари адлия вазирлари учрашди. G7 бу форматда биринчи марта йиғиляпти. Конференциянинг асосий мавзуси - Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар. Йиғилиш иштирокчилари кейинчалик айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ушбу жиноятлар бўйича терговни мувофиқлаштиришни оптималлаштириш ниятида.

Учрашув бошланишидан олдин Германия адлия вазири Марко Бушманнинг айтишича, Россия Украинага қарши жиноий усуллар билан уруш олиб бормоқда, жумладан, Украина энергетика инфратузилмасини вайрон қилиш мақсади бор. «Россиянинг тактикаси ҳарорат 30 даража совуққача тушиши мумкин бўлган қишда одамларни иссиқлик ва электр энергиясисиз қолдиришга қаратилган», — деди вазир. 

«Катта еттилик» адлия вазирлари конференциясида Европа Иттифоқининг адлия бўйича комиссари Дидье Рейндерс, Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон, шунингдек, Украина адлия вазири ва бош прокурори Денис Малюска ва Андрей Костин иштирок этмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид