Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти судга чақирилади
Садир Жапаров 2010 йилги воқеалар бўйича ўтказилаётган суд маҳкамасида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши керак.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди 2010 йил июн воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда.
1 декабр куни судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилган. Аммо у тартибни бузгани учун суд залидан олиб чиқилган.
Сўнгра Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев келтирилган. У президент Садир Жапаров, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ спикери Талант Мамитовни гувоҳ сифатида судга чақириш тўғрисида илтимоснома киритган.
Судья Чингизбек Бердимуратов айбланувчининг илтимосномасини қаноатлантирган. Энди судга Садир Жапаров, Қамчибек Ташиев ва Талант Мамитов чақирилади. Улар гувоҳ сифатида сўроқ қилинади.
Июн воқеалари бўйича жиноий иш тергови 2021 йил апрел ойида қайта бошланган эди. Мазкур иш юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Муваққат ҳукумат мансабдор шахсларига нисбатан 2010 йил май-июн ойларида таниқли тадбиркор, миллатлараро адоват қўзғатганликда айбланган Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан тўсиқларсиз, ноқонуний чиқиб кетишига ёрдам берганлик факти бўйича иш қўзғатилган. Суд фикрига кўра, бу воқеа республика жанубида фожиали оқибатларга олиб келган.
Мавзуга оид
20:00
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026