Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия бош вазири: Европа АҚШсиз етарли даражада кучли эмас
Россиянинг Украинага бостириб кириши Европа давлатларининг заиф томонлари ва Россия Федерацияси билан муносабатларидаги стратегик нотўғри ҳисоб-китобларини очиб берди. Бу ҳақда Финландия бош вазири Санна Марин маълум қилди.
«Мен сиз билан жуда ҳалол, ростгўй бўламан. Европа ҳозир етарлича кучга эга эмас. Қўшма Штатлар бўлмаса, биз муаммога дуч келамиз», деди Марин Австралияга ташрифи чоғида Сиднейдаги Лоуи институти таҳлил марказида сўзлаган нутқида.
Бош вазирнинг AFP томонидан келтирилган сўзларига кўра, Европанинг ўз мудофаа салоҳиятини ошириш билан бирга, урушда ғалаба қозониши учун Украинага «керак бўлган ҳамма нарсани» тақдим этиш зарур.
«Биз Европа мудофаа салоҳиятини, Европа мудофаа саноатини ҳам қураётганимизга ишонч ҳосил қилишимиз ва турли вазиятларни ҳал қила олишимизга ўзимизда ишонч пайдо бўлишига эришишимиз керак», деди Марин.
Бундан олдин АҚШ Давлат департаменти Финландияга 323 миллион доллар (319 миллион евро) миқдорида ракеталар ва турли хил қуроллар сотишни маъқуллаганди.
Энди бўлажак келишув Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Етказиб беришлар орасида 40 дона AIM-9X Sidewinder Block II қисқа масофали бошқариладиган ракеталар, улар учун тўртта тактик бошқарув блоки, 48 та AGM-154 JSOW тактик ракеталари, шунингдек, турли ўқув ва қўллаб-қувватлаш ускуналари, эҳтиёт қисмлари бор.
Пентагоннинг таъкидлашича, эҳтимолий сотув «АҚШнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигини қўллаб-қувватлайди», Финландияни "ҳаво-ҳаво" ва "ҳаво-ер" синфидаги қуроллар билан кучайтиради, шунингдек, АҚШнинг Скандинавия мамлакатлари билан муносабатларига ижобий таъсир қилади.
Қурол сотуви ҳақидаги эълон Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида пайдо бўлди, бу Финландия ва Швецияни нейтрал мавқедан воз кечиб, НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришга ундади, деб ёзади AFP.
Мавзуга оид
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
15:49 / 06.02.2026
Финландия АҚШни Украинага кафолатларни эҳтиёткорлик билан таърифлашга чақирди
14:54 / 28.01.2026