Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда «ахлоқ полицияси» тугатилгани ҳақидаги хабар рад этилди
Эронда шариат қоидаларига мувофиқ кийинишни, хусусан, аёлларнинг рўмол ўрашини назорат қилувчи «ахлоқ полицияси» тугатилгани ҳақидаги хабар рад қилинди.
Бундай хабарлар мамлакат бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Мунтазирий сўзлари нотўғри талқин қилингани сабаб пайдо бўлди, деб ёзди Al-Alam.
Расмий идоралар ахлоқ полицияси тугатилиши ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаган. Бу ҳақдаги миш-мишлар Эрон бош прокурорининг ахлоқ полицияси суд ҳокимиятига бўйсунмаслиги ҳақида айтган сўзларининг нотўғри талқин қилиниши билан боғлиқ.
«Шайх Мунтазирий сўзларидан келиб чиқадиган асосий хулоса шуки, ахлоқ полицияси ташкил этилганидан буён суд тизими билан боғланмаган ва суд идоралари жамиятдаги хатти-ҳаракатлар ва юриш-туришни кузатишда давом этади», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, бош прокурор ҳукумат аёлларни рўмол ўрашга мажбурловчи қонунни ўзгартириш устида иш бошлаганини маълум қилди. У қандай ўзгаришлар эканига аниқлик киритмади, бироқ «бир-икки ҳафта ичида ҳамма нарса ойдинлашади», деб қўшимча қилди.
Сентябр ойида ахлоқ полицияси 22 ёшли Маҳса Аминийни рўмолни «нотўғри» ўрагани учун ҳибсга олди. Сўнгра қиз шифохонада сирли тарзда вафот этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, полиция қизни қаттиқ калтаклаган. Бироқ, хавфсизлик кучлари Аминий юрак хуружидан вафот этгани ҳақида баёнот берди.
Шундан кейин Эронда оммавий норозилик намойишлари бошланди. Эрон Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик кенгаши сўнгги бир неча ҳафта ичида 200 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026
Трамп Эрон бўйича янги шартларни очиқлади
09:20 / 08.06.2026