Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотирасини йўқотиб, беш ой оғир аҳволда ётган аёл соғая бошлади
Инсон саломатлиги азиз. Бир кишининг оғир дарди бутун оилани ташвишга солиб қўяди. Оққўрғонлик Умида Ортиқова 34 ёшида мураккаб касалликка мубтало бўлди ва олти ойга яқин муддат ўтибгина унинг соғайишига умид уйғонди.
Икки фарзандини соғ-саломат дунёга келтирган Умида учинчи фарзандига ҳомиладор бўлганда организмида муаммолар кўзга ташлана бошлади. Гестацион гипертензия, сурункали пиелонефрит ва камқонлик каби дардлар туфайли аёл бир неча марта туман шифохоналарида даволанди.
Учинчи фарзанди – ўғли туғилиши билан Умидада атоник қон кетиши кузатилди ва у қисқа вақт ичида 2,5 литр атрофида қон йўқотди. Шифокорлар турли усуллар билан қонни тўхтатишга уриндилар, наф бермагач, бачадонни олиб ташлаш (бачадон экстирпацияси) амалиёти ўтказишга мажбур бўлинди. Аммо бу операция ҳам керакли натижани бермай, бир неча марта консилиумлар ўтказилди, қайта операциялар қилинди. Беморда ошқозон-ичак тизимида ҳам касалликлар, қон кетиши кузатилди.
Зудлик билан Тошкентга олиб келинган ва жонлантириш бўлимида 54 кун даволанган Умида Ортиқованинг ҳаёти сақлаб қолинган бўлса-да, унда узоқ вақт кома ҳолати ва қон кетишнинг асорати сифатида хотиранинг йўқолиши кузатилган. Бемор даволанишни давом эттириш тавсияси билан уйига жўнатилган.
Давлат раҳбарининг кўрсатмасига биноан 2022 йил 28 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари томонидан Оққўрғон туманида ўтказилган уйма-уй хатлов пайтида Умида Ортиқованинг хонадонига ҳам кирилган. Беморнинг онаси оила оғир вазиятга тушиб қолганидан шикоят қилади. Аёлнинг умумий аҳволи қониқарсиз, хотираси заиф - хотиранинг пасайиши, яъни - исмини, болаларининг ва оила аъзоларини исмларини ҳамда аввал бўлиб ўтган воқеаларни эслай олмаслиги - тез унутиши (ретроград амнезия), бировнинг ёрдамисиз юра олмаслиги, ҳаракатланганда бутун баданида оғриқ безовта қилиши ўрганилди.

Шундан сўнг бемор Тошкент вилояти перинатал марказига ташхислаш ҳамда даволаш мақсадида ўтказилди. Марказда текширувлар асосида даво муолажалари бошланди ва ҳозирги вақтгача давом этмоқда.
Айни кунга келиб бемор ҳолати яхшиланган, умумий ҳолсизлик, бел соҳасидаги оғриқ, узоқ масофага юра олмаслик каби белгилар йўқолган, хотираси тиклана бошланган.

Уйма-уй хатловларнинг натижаси, муаммоларни аҳоли орасига кириб бориб ўрганиш самараси билан бир оиланинг фарзанди, уч боланинг онаси соғая бошлади.
Мавзуга оид
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
12:01 / 06.03.2026