Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия таълими дастури ва дарсликлари тажрибадан ўтказилмоқда
Мактаб ўқитувчилари иштирокида Финландия таълимининг янги ўқув дастури ҳамда дарсликлари тажрибадан ўтказилмоқда.
13 ноябрдан Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида 4 та фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликларни тажрибадан ўтказишнинг иккинчи босқичи бошланди. Унда республика бўйича жами 77 нафар ўқитувчи ҳамда мактаб раҳбарлари қатнашиб, янги методикалар билан танишиб чиқишмоқда.
Қайд этилишича, бундан олдинги малака ошириш курслари 4-9 ноябр кунлари бўлиб ўтган.
“Биринчи биз 179 нафар бошланғич синф ўқитувчиларини ўқитган эдик. Бир ойдан кейин бошланадиган тажриба-синов жараёнида 1-4-синфларга дарс берадиган ҳамма ўқитувчилар қамраб олинди.
Агар мана шу даврда 2 чорак мобайнида шу халқаро тажриба асосида яратилган дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликлар ўзини оқласа, янги ўқув йилидан бошлаб оммавий равишда барча мактабларда қўлланилади. Агар қайсидир жиҳатларида такомиллаштириш зарур бўлса ёки қайсидир методикалардан умуман воз кечиш зарур бўлса, синов жараёнида булар ҳам кўриб чиқилади”,– деди Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти проректори Меҳринисо Пардаева.
Таъкидланишича, 2 кун давом этадиган курсларда тасвирий санъат, технология, мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанини ўқитиш услублари кўриб чиқилмоқда.
“Тренингда жуда кўп нарсаларга, яъни ўқув дарсликларида коммуникация, кооперация, ижодкорлик каби жиҳатларга эътибор берилади. Бундан ташқари, ҳар бир дарсликнинг QR кодини сканерлаб, кўриш ҳам мумкин. Бу жуда катта қулайликлардан бири ҳисобланади. Чунки айнан шу имконият орқали ўқувчилар баъзи машғулотларни ўзи мустақил бажариши ҳам мумкин”,– деди семинар ўқитувчиси Гулмира Жўраева.
Мулоқот ва ўқув-семинар тарзида ўтаётган малака курсларида ўқитувчилар дарсликларнинг мазмуни, электрон ва рақамли ресурслардан фойдаланиш, ўқитиш методикасига доир билимларини ошириши мақсад қилинган.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026