Ўзбекистон | 12:17 / 22.12.2022
9766
2 дақиқада ўқилади

“Яшил ҳудуд жамоат боғи сифатида сақлаб қолинади” – Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек тумани Алпомиш маҳалласидаги қарийб 1 500 та дарахти бўлган боғ сақлаб қолинишини билдирди. Ҳокимликка кўра, боғ ўрнида ҳеч қандай қурилиш ишлари амалга оширилмайди.

Фото: KUN.UZ

Олдинроқ Kun.uz’да Мирзо Улуғбек тумани Алпомиш маҳалласи ҳудудида жойлашган, 1,8 гектар майдонни эгаллаган боғнинг 40 сотих қисми Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида тадбиркорга ажратилгани ҳамда у ерда офис бинолари қурилиши кутилаётгани ҳақида мақола эълон қилинганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур мақолага расмий муносабат билдириб, яшил ҳудуд жамоат боғи сифатида сақлаб қолинишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг маълумотига кўра, Мирзо Улуғбек тумани, Зайтун, Олтинтепа ва Равон кўчалари оралиғида жойлашган яшил ҳудуд ўрнига офис ва бошқа бинолар қурилишига рухсат берилмаган ҳамда лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган бўлиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан кўрсатилган ҳудуддаги дарахтларнинг кесилишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил давомида фойдаланилмаса, унга эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Яъни видеолавҳада тилга олинган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 февралдаги қарорининг “ерни тадбиркорга ажратиш” қисми бир йил муқаддам ўз кучини йўқотган.

Юқорида кўрсатилган асосларга кўра, Мирзо Улуғбек тумани, Зайтун, Олтинтепа ва Равон кўчалари оралиғида жойлашган яшил ҳудуд жамоат боғи сифатида сақлаб қолинади ва унинг ўрнида қурилиш ишлари олиб борилмайди”, — дейилади ҳокимликнинг расмий муносабатида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти