Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги шифохонада портлаш содир бўлди
Ҳодиса оқибатида икки киши тан жароҳатлари олган. Шифохонанинг иккинчи қавати мутлақо яроқсиз ҳолга келган.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган саломатликни тиклаш шифохонасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолатни тасдиқлади.
Маълум бўлишича, 2022 йил 24 декабр куни тонгда Қарши шаҳар Равоқ маҳалласида жойлашган вилоят ССВга қарашли шифохонанинг иккинчи қаватидаги хоналардан бирида газ босими ортиб кетган ва портлаш содир бўлган.
Оқибатда, икки нафар фуқаро тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Шунингдек, бинонинг иккинчи қавати мутлақо яроқсиз ҳолга келган.
Ҳодиса ҳақида 24 декабр соат 7:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
19:37 / 04.06.2026