Жамият | 10:10 / 01.01.2023
24769
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 12-қаватдаги хонадон ёниб кетди

Фото: Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 31 декабрь куни кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айни вақтда туманнинг «Олчазор» маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг 12-қавати балкон қисмида (5 квадрат/метр жой) ёнғин келиб чиққан.

Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб келган ва ёнғин зудлик билан бартараф этилди. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ҳам ҳозирда вазият назоратга олинган.

«Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳозирда маълум эмас. Ҳурматли фуқаролар. Барчангиздан фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарувчи ҳолатларни олдини олишга ва огоҳ бўлишга чақирамиз», — дейилади хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид