Ўзбекистон | 09:27 / 17.02.2023
2191
1 дақиқада ўқилади

Январда 380 минг киши қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган

2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: 

  • қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши;
  • дам олиш – 26,9 минг киши;
  • хизмат юзасидан – 8,2 минг;
  • даволаниш – 5,0 минг киши;
  • тижорат – 2,8 минг киши;
  • ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид