Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: Россия махсус кучлари Украинадаги уруш туфайли заифлашган
Украинадаги уруш Россия махсус топшириқли кучларини сезиларли даражада заифлаштирди, деб хабар бермоқда The Washington Post (WP) тармоққа сиздирилган АҚШ махфий ҳужжатларига таяниб.
АҚШ расмийларининг фикрича, Россия ҳарбий қўмондонлиги махсус топшириқли кучларга ҳаддан ташқари кўп таянган ҳамда уларни ҳалок бўлганлар ва яраланганлар туфайли катта йўқотишларга учраган илғор пиёда қўшинлар таркибига киритган.
Мутахассислар фикрига кўра, Россия махсус топшириқли кучларининг баъзи бригадалари жанговар қобилиятининг 90 фоизидан 95 фоизигача заифлашган. Сизиб чиққан ҳужжатларда Украинада қанча россиялик қўмондон ўлдирилгани ёки яралангани айтилмаган.
Бироқ, қўлга киритилган разведка маълумотларига таяниб айтилишича, фақат битта - 346-бўлинма «деярли бутун бригадани йўқотган, унда 900 нафар ҳарбий хизматчидан атиги 125 нафари хизматда қолган».
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026