Иқтисодиёт | 10:55 / 09.05.2023
29937
2 дақиқада ўқилади

Банк фаолиятига рухсат бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Марказий банк бошқарувининг “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Молия вазирлигининг негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати мазкур вазирлик номини ўзгартиришни;

чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлишлари мумкинлигини;

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуднинг ваколатли органлари назорати остидаги молиявий ташкилотлар орқали мўлжалланган олиш учун ишлатиладиган маблағларнинг ҳаракатланмаганлигини тасдиқловчи маълумотни банк акциялари жисмоний ва юридик шахслар томонидан чет эл фонд бозорлари орқали сотиб олинганда тақдим этилмаслигини.

Отабек Матназаров
Муаллиф Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид