Ўзбекистон | 18:42 / 23.06.2023
11333
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни янги босқичга кўтаради

23 июнь куни Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва Туркия Миллий мудофаа вазири, армия генерали Яшар Гюлер ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. 

Яшар Гюлер / Фото: Anadolu Agency

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz’га маълум қилишича, суҳбат давомида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Яшар Гюлерни Туркия Миллий мудофаа вазири лавозимига тайинланганлиги билан табриклаган ҳамда уни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилган.

Шунингдек, мулоқотда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий таълим йўналишларида алоқаларни янада жадаллаштиришга келишди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид