Ўзбекистон | 08:49 / 23.06.2023
10131
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқ банки кўмагида ривожланаётган корхоналарга пресс-тур уюштирилди

Халқ банки молиявий кўмагида ўз бизнесини ривожлантираётган корхоналар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Самарқанд вилоятида пресс-тур ташкил қилинди.

Фото: Халқ банки

Халқ банки молиявий кўмагида ўз бизнесини ривожлантираётган корхоналар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Самарқанд вилоятида пресс-тур ташкил қилинди.

Халқ банки тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Молия муассасасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали бандликни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Паст Дарғом туманидаги “SAMPLASTSERVIS” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам бунга мисол бўлади. 2008 йилда фаолиятини эшик-дераза йиғиш устахонаси сифатида бошлаган мазкур объект бугунги кунда металл эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқариш бозорида етакчига айланиб бормоқда. Корхонадаги замонавий ускуналар ишлаб чиқариш жараёнларида компаниянинг кенг технологик имкониятларини таъминламоқда.

Корхона бугунги кунда “BIKO PVC” бренди остида PVX профиллар, дераза ва эшик ромлари каби маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотлар Германия ва Туркиядан келтирилган сифатли хомашёдан тайёрланади.

Замонавий ускуналар сотиб олиш ҳамда фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида Халқ банкидан қарийб 800 млн сўмлик кредит маблағи ажратилган мазкур корхонанинг бугунги кундаги йиллик даромади 46 млрд сўмни ташкил этмоқда. Корхона 120 га яқин кишини иш билан таъминлаган.

Пресс-тур иштирокчилари Самарқанд туманидаги Конигил туризм марказида бўлиб, мазкур банк кўмагида фаолиятини йўлга қўйган ҳунармандлар иши билан ҳам танишдилар.

Оилавий тадбиркор Дилфуза Раззоқованинг айтишича, ота-боболари миллий сандиқсозлик билан шуғулланиб келган. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида Халқ банкидан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олган. Ҳозирги кунда ҳунармандчиликнинг бир неча тури билан шуғулланиб келади. Дастлаб олти нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган бўлса, бугунга келиб олтмишдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Халқ банки ҳар жабҳада тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаб, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга тайёр Ўзбекистоннинг биринчи банки ҳисобланади. Биргина 2023 йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилоятининг ўзида мазкур банк томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 336 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган. Ушбу маблағларнинг салмоқли қисми тадбиркорликни йўлга қўйиш, фаолиятни кенгайтириш учун йўналтирилган.

Журналист ва блогерлар пресс-тур доирасида Халқ банки томонидан молиявий қўллаб-қувватланиб, иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаб олган бир қатор тадбиркорлар, оилавий корхоналар фаолиятига гувоҳ бўлдилар.  

www.xb.uz

Алоқа маркази: 71 2102002 | 1106

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид