Ўзбекистон | 13:50 / 28.06.2023
4972
1 дақиқада ўқилади

Кореяда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Жорий йил 9 июль куни мамлакатда муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади.

Фото: Дунё АА

"Дунё" хабарига кўра, Корея Республикасида ҳам сайлов участкалари тузилиб, ушбу мамлакатдаги ватандошларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида яна 18 йирик шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилди.

Бугун Жанубий Кореянинг Чонжу, Ульсан ва Почон шаҳарларида ташкил этилган муддатидан олдинги сайлов ўтказиш жойида овоз бериш жараёни бошланди.

Ватандошлар Ўзбекистон президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бермоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид