Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия сенатори Туркияни «нодўстона давлат» деб атади
Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Виктор Бондарев Туркиянинг «нейтрал давлатдан нодўстона давлатга айланаётгани»ни таъкидлаган.
Сенаторнинг фикрича, Анқаранинг Туркияда ҳудудида бўлиб турган «Азов» полки командирларининг эришилган келишувларга зид тарзда Украинага топширилиши шундан далолат беради, деб ёзади «Новий взгляд» нашри.
«Туркия Украинанинг НАТОга тезлаштирилган тартибда қабул қилишини ҳам ёқлади, Украинада зарбдор пилотсиз учар қурилмалар заводи қурилиши бўйича ҳам келишувларга эришди», — деган у ўз сўзи тасдиғи сифатида.
Бондаревнинг қайд этишича, Туркия ҳукумати Россияга нисбатан бу нодўстона ҳаракатни НАТО босими остида, шунингдек ғалла битими амалда тугатилаётгани сабабли амалга оширган.
2022 йилнинг 1 сентябрида Россияда ўтказилган Бутунроссия ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровларга кўра, Туркия 17 фоиз овоз билан Хитой, Беларус, Ҳиндистон ва Қозоғистон билан бирга Россияга энг дўстона муносабатдаги давлатлар бешлигидан ўрин олган эди.
Туркия 2016 йилги сўровларда ҳам Украина ва АҚШдан сўнг Россияда энг нодўстона давлатлар учлигига кирган эди.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026