Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландияда Лох-Несс кўли махлуқини қидириш ишлари бошланди
Кўнгиллилар 26-27 август кунлари афсонавий махлуқни излаб топишга уриниб кўришади.
Шотландиялик кўнгиллилар Лох-Несс кўли махлуқини излаш бўйича сўнгги 50 йил ичидаги энг катта тадбирни бошлаб юборишди. Сув ҳавзасини тадқиқ қилиш ишлари 26 ва 27 август кунлари ўтказилади.
Тадбир Лох-Несс маркази ва Loch Ness Exploration тадқиқот гуруҳи вакиллари томонидан ташкил этилган. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган тадқиқотчилар ва овчилар иштирок этади.
Улар кўл тубини илгари ишлатилмаган замонавий қурилмалар ёрдамида текшириб чиқишади. Ускуналар орасида сувнинг термал тасвирини оладиган инфрақизил камерали дронлар, шунингдек, сув остидаги товуш сигналларини аниқлаш учун гидрофон бор. Бунгача Лох-Несс кўли махлуқининг кенг кўламли қидирув ишлари 1972 йилда амалга оширилган эди.
«Лох-Несс кўли махлуқи» ёки «Несси» ҳақида биринчи марта VI асрда яшаган шотландиялик роҳиб битик ёзиб қолдирган. У махлуқни «танаси катта ва бўйни узун» деб тавсифлади. Бироқ, унинг сўзлари ҳеч қачон тасдиғини топмади.
Шундай бўлса-да, овчилар, сайёҳлар ва балиқчилар «Нессини кўрганлиги» ҳақида бот-бот хабар бериб туришади. Гўё махлуқ тасвирланган «фотосуратлар» эса матбуотда, ижтимоий тармоқларда тарқалади. «Несси» ҳақидаги афсоналар ва хабарлар Лох-Несс кўлига сайёҳлар оқимининг мунтазам кўпайишига сабаб бўлган.
2019 йилда кўлда ДНК намуналарини ўрганаётган тадқиқотчилар Лох-Несс кўли махлуқи улкан илонбалиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.
Мавзуга оид
12:14 / 21.03.2026
Шотландияда атом сувости кемалари базаси яқинида икки киши қўлга олинди
12:24 / 19.11.2025
Шотландияда драма. Европада ЖЧнинг яна беш иштирокчиси маълум бўлди
07:20 / 24.07.2025
WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади
10:53 / 30.03.2025