Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донецк яна ўққа тутилди, Запорижжяда эвакуация. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 554-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари Украинада ишлаб чиқарилган узоқ радиусли қуроллар билан 700 километр масофадаги нишонлар йўқ қилинганини айтди. У катта эҳтимол билан Псков аэропортига қилинган ҳужумни назарда тутган.
- «Вагнер» ХҲК командири Дмитрий Уткин Митишчидаги «Ватан ҳимоячилари пантеони» қабристонига дафн этилди.
- Брянск устида дрон овловчи милтиқ ва «махсус карабин» билан учта дрон уриб туширилди, деб хабар берган губернатор.
- Зеленский агар навбатдаги сайловлар уруш даврига тўғри келса, иккинчи муддат учун ҳам номзодини қўйишини билдирди.
- ФСБ Брянск областида икки нафар «украин диверсантлари» ўлдирилгани ва яна беш киши қўлга олингани ҳақида хабар берди.
- «Рус кўнгиллилар корпуси» Курск областидаги ҳарбий аэродромга 27 августга ўтар кечаси уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
- Москва областидаги Воскресенск районида дрон уриб туширилди. Москва аэропортларидаги парвозлар туфайли юздан ортиқ рейслар кечиктирилди.
- Дронлар ҳужуми туфайли ёпиб қўйилган Псков аэропорти фаолияти тикланди.
Кун кадри. Запорижжя областидан болаларни эвакуация қилиш жараёни
Август ойи охирида Украина ҳукумати Запорижжя областидаги бешта аҳоли яшаш манзилидан болалар мажбуран эвакуация қилинишини маълум қилди. Бу Украина қуролли кучларининг ушбу ҳудуддаги қарши ҳужуми ҳал қилувчи босқичга киргани ҳақидаги хабарлар фонида бўлмоқда. «Громадске» нашрига кўра, мунтазам равишда Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутиб келинаётган Гуляйполе шаҳри, шаҳар типидаги Степногорск посёлкаси, шунингдек Преображенка, Егоровка ва Новопавловка қишлоқларидан 54 нафар бола ва уларга ҳамроҳлик қиладиган 67 нафар катта ёшли кишини эвакуация қилиш режалаштирилган.
Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг Запорижжя областидаги юриши
Украина қуролли кучларининг мамлакат жанубидаги қарши ҳужуми бошланганига қарийб уч ой бўлмоқда, аммо фақат август ойи ўрталарига келиб ҳал қилувчи босқич бошланди. Агар аввал украин қўшини нисбатан кичик кучлар билан Днипро соҳилларидан Бахмутга қадар бўлган турли йўналишларда ҳужум қилган бўлса, энди қўмондонлик икки асосий участкани белгилаб олган. Украина қуролли кучлари асосий зарбани Запорижжя областида, Орихивдан жанубда Токмак шаҳри йўналишида бермоқда, муваффақиятга эришилган ҳолда Мелитополга қадар етиб бориш мумкин.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги украин жангчилар
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши
31 август куни Украина қуролли кучлари Донецкнинг Киров районини ўққа тутди, бу ҳақда шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган мэри Алексей Кулемзин ўз телеграм-каналида маълум қилди. Россиядаги пропаганда нашрларидан бири «Известия» маълумотига кўра, снарядлар портлаши оқибатида автомобил гаражи ёниб кетган, атрофдаги турар жой бинолари шикастланган. Кулемзиннинг маълумотига кўра, ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан бир неча киши жабрланган, уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. Шаҳарнинг Кремл таъсиридаги маъмурияти Киров районига еттита снаряд келиб тушгани, Украина ҳарбийлари гўёки кассетали ўқ-дорилар қўллагани ҳақида маълум қилган.

Псков аэропортида ёниб кетган Ил-76 самолётлари
Фуқаролик рейсларини ҳам, ҳарбий самолётларни ҳам қабул қиладиган Псков аэропорти 30 августга ўтар кечаси дронлар ҳужумига учраганди. Аэропортда РФ армияси 76-десант-штурм дивизияси учувчиларининг Ил-76 самолётлари жойлаштирилган. Псков дивизияси Россия қўшинларининг Украинага босқинининг дастлабки босқичида, жумладан, Киев областининг Буча шаҳрини оккупация қилишда иштирок этган.
Umbra Lab, Inc. / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026