Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳибсга олинган олигарх Коломойский гаров пулини тўлашдан бош тортди
Игор Коломойскийнинг адвокати сўзларига кўра, тадбиркор қамоқдан чиқиш учун 510 миллион гривнага яқин гаров тўламайди. Суд қарори устидан шикоят қилинади.
Икки ойга ҳибсга олинган украиналик тадбиркор Игор Коломойский гаров пулини тўламайди, ҳимоя томони суд қарори устидан шикоят тайёрламоқда. Бу ҳақда унинг адвокати 2 сентябр куни маълум қилди.
«Апелляция шикояти берамиз, суд қарорининг тўлиқ матнини кутяпмиз, гаров пули тўланмайди», деди Коломойскийнинг ҳимоячиси тадбиркорга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш бўйича суд мажлисидан сўнг. Адвокатнинг журналистлар билан суҳбати акс этган видеоёзув «Укринформ» агентлиги томонидан чоп этилган.
Киевнинг Шевченко туман суди Коломойскийни тахминан 510 миллион гривна (деярли 13 миллион евро) гаров пули эвазига озодликка чиқариш имконияти билан 31 октябргача ҳибсга олди. Суд мажлиси тадбиркор адвокатининг илтимосига кўра ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Шу билан бирга, эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор омма олдида ўқиб эшиттирилди.
Олигарх фирибгарликда гумон қилинмоқда
Аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати («СБУ») тадбиркорга фирибгарлик ва жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни қонунийлаштириш фактлари бўйича гумон эълон қилган эди. Идора шунингдек, украиналик олигарх ҳузурига келган хавфсизлик ходимлари билан суратларни ҳам чоп этди.
Тергов маълумотларига кўра, 2013 йилдан 2020 йилгача Коломойский ярим миллиард гривнадан ортиқ маблағни «ўз назорати остидаги банк муассасалари инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда хорижга ўтказиш йўли билан» қонунийлаштирган. Украина Бош прокуратураси гумонланувчининг исмини келтирмаган ҳолда, гап 570 миллион гривнадан (14 миллион евродан ортиқ) ортиқ сумма ҳақида кетаётганига аниқлик киритди.
Коломойский томонидан содир этилгани тахмин қилинаётган ишлар
Иқтисодий хавфсизлик бюроси ходимлари 1 феврал куни Коломойскийнинг уйида тинтув ўтказди. Шундан сўнг Украина оммавий ахборот воситалари бунга «Укрнафта» ва «Укртатнафта» компаниялари атрофидаги фирибгарликларни текшириш сабаб бўлганини хабар қилди. Гап 40 миллиард гривна (деярли бир миллиард евро) қийматидаги нефт маҳсулотларини исроф қилиш ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳақида борган. Тадбиркор 2022 йил сентябрида «Укрнафта» иши бўйича ҳам тинтув қилинган эди.
Игор Коломойский иккала компаниянинг ҳам эгаси эди, аммо 2022 йил ноябр ойида улар миллийлаштирилди. Миллийлаштиришдан кейин Коломойский доллардаги миллиардерлар рўйхатидан чиқиб кетди.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026