Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳимоячилар куни, фронтда ҳалок бўлганлар хотирланди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 585-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия яна бир неча йиллик урушга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Вазирлик 2024 йил учун РФ бюджет лойиҳасига асосланган ҳолда шундай хулосага келган, Bloomberg агентлиги аниқлашича, бюджетда ҳарбий харажатлар миқдори кескин оширилиши кўзда тутилган.
- Бундан ташқари, Буюк Британиядагилар Украина қуролли кучлари ҳарбийларини ўқитиш жойини Украинага яқинроқ жойга кўчириш режаси ҳақида хабар берган. Дмитрий Медведев эса британ инструкторлари «қонуний нишон» бўлишидан огоҳлантирган.
- Россия қўшини Украина ҳудуди бўйлаб дрон ва ракеталар орқали ҳужум қилди. Украина томонига кўра, 30 дрондан 16 таси уриб туширилган. Уриб туширишнинг имкони бўлмаган дронлар Черкаси, Днипропетровск, Миколайив ва Харкив областлари бўйлаб зарбалар берган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
- Россиянинг Смоленск шаҳри мэри Александр Новиков шаҳар устида бешта дрон уриб туширилгнанини айтди ва аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди. Смоленск областида учувчисиз учар қурилмалар пайдо бўлгани ҳақида РФ мудофаа вазирлиги шарҳида ҳам келтирилган.
- Белгород области раҳбари Вячеслав Гладков Шебекино шаҳридаги марказий бозор ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Унинг маълумотига кўра, маҳаллий аҳоли вакилларидан уч киши яраланган.
- Украина бош штаби ҳисоботига кўра, дам олиш кунларида шарқий ва жанубий фронтда ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги жиддий суръатда ошган: кун давомидаги ҳарбий тўқнашувлар сони қарийб икки баробар кўп бўлган. Шанба ва якшанба кунлари бундай жанглар сони кунига 44 ва 38 тага етган, бунгача эса кўп кунлар давомида бу кўрсаткич 20 атрофида бўларди.
- АҚШ президенти Жо Байден, келгуси молиялаштириш «сўнгги дақиқалар»да Конгресснинг бюджет бўйича вақтинча келишувидан тушиб қолганига қарамай, мамлакат Украинага ёрдам кўрсатишда давом этишини ваъда қилди.
- Харкив мэри Игор Терехов шаҳарда Украинадаги илк ерости мактаби қурилишини ваъда қилди, унда болалар ҳаво тревогаси вақтида ҳам ўқишда давом этиши мумкин.
Харкив атрофида мина излаётган кўнгиллилар
Россия қўшини Харкив областининг катта қисмини ташлаб кетганига бир йилдан ошиқ вақт бўлганига қарамай, Украина назоратига қайтарилган ҳудудларни миналардан тозалаш ишлари жуда секин кетмоқда. Харкив области ҳарбий маъмурияти фуқаролик муҳофазаси департаменти раҳбари Иван Соколнинг сўзларига кўра, 12 минг квадрат километр ҳудуд, яъни Харкив областининг учдан бир қисми миналаштирилган. Сапёрлар томонидан энг кўп миналар Изюм ва Чуҳиев районларида топилмоқда. Соколнинг маълумотига кўра, ўтган вақт ичида миналар портлаши туфайли тинч аҳоли вакилларидан жами 30 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳатланган.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украинада ватан ҳимоячилари куни
Les Kasyanov / Global Images Ukraine / Getty Images
Les Kasyanov / Global Images Ukraine / Getty Images
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Libkos / Getty Images
Украина президенти матбуот хизмати / APA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Yevhen Kotenko / Reuters / Scanpix / LETA
Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар







Харкивдаги иппотерапия
Chris McGrath / Getty Images
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026