Ўзбекистон | 21:15 / 22.11.2023
10467
3 дақиқада ўқилади

Давактив таъсисчилигидаги корхона тадбиркорнинг 7 млрд сўм пулини бермаяпти

Суд қарори асосида ижро иши қўзғатилганига қарийб 1 йил бўлган. Аммо қарздорликни ундириш фуқаролар ва тадбиркорларга келганида МИБнинг “оғирқадам” бўлиб олиши бу сафар ҳам рўй берган: тадбиркор бир томондан сарсон бўлаётган бўлса, иккинчи томондан вақт йўқотиб, даромади ортга кетмоқда. Масъул ташкилотларга қилинган мурожаатлар эса “онангга бор, отангга бор”дан нарига ўтмаган.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

“Ilg‘or Paxlavon savdo” МЧЖ ва “Xorazmyo‘lindustriya” унитар корхонаси ўртасида 2022 йилда битум ва ёқилғи маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. “Ilg‘or Paxlavon savdo” МЧЖ шартномада кўрсатилган миқдорда маҳсулотларни ўз вақтида етказиб берган. Аммо “Xorazmyo‘lindustriya” унитар корхонаси ушбу маҳсулотларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган.  

 Тўлов амалга оширилавермагач, ҳолат юзасидан судга мурожаат қилинган. Биринчи инстанция суди қарори апелляция инстанция суди томонидан бироз ўзгартирилиб, “Xorazmyo‘lindustriya” унитар корхонасидан “Ilg‘or Paxlavon savdo” МЧЖ фойдасига 9 млрд 338 млн сўм асосий қарз ҳамда 300 млн сўм пеня ундириш белгиланган.

Суд ҳужжатларида кўринишича, даъвогар жавобгарга 2022 йилнинг июн ойида 2 млрд 731 млн сўмлик, июл ойида 808 млн сўмлик, август ойида қарийб 5,8 млрд сўмлик маҳсулот етказиб берган.

МИБ Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси Дилмурод Зарипов томонидан суд қарори асосида 2022 йилнинг 7 декабр куни ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бироқ қарийб бир йилдан буён МИБ Урганч тумани бўлими мазкур ижро ҳужжатига “панжа орасидан” қараб келади: жавобгарга тегишли мол-мулк хатланиб, бир неча бор аукционга қўйилган, лекин савдо куни яқинлашгач негадир аукциондан қайтариб олинган.  

Тадбиркор ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратурасига, бошқа тегишли масъул ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ бу мурожаатлардан ҳам натижа чиқмаяпти. 

МИБ Хоразм вилояти бошқармаси тадбиркорнинг мурожаатларига жавобан 2023 йил 15 феврал куни “Xorazmyo‘lindustriya” унитар корхонасига тегишли бўлган жами 21 та транспорт воситасига тақиқ солингани, ушбу транспорт воситаларидан 5 та юк машинаси ҳамда 5 та тиркама аукционга чиқарилганини билдирган. Аммо тадбиркорнинг қарздорлиги ҳамон ундирилмасдан қолмоқда. 

Маълумот учун, “Xorazmyo‘lindustriya” унитар корхонаси 2013 йил январ ойида давлат рўйхатидан ўтказилган. 11,8 млрд сўмлик устав капиталига эга бўлган корхона таъсисчиси 100 фоизлик улуш билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади.  

Олдинроқ бюро бўлим бошлиғи Насимхон Бурхонов Kun.uz журналисти билан суҳбатда  давлат ташкилотлари МИБдан боргунга қадар ўзлари ўрнак бўлиб ўша қарзларни тўлаши кераклигини, давлатнинг барча харажатлари режали бўлиши, давлат органларида бюджет олдиндан шакллантирилиши, режадан ташқари харажат қилишга ҳаққи йўқлиги ва шунинг учун ҳам улардан пул ундиришда муаммолар юзага келишини маълум қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти