Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда чақирув ёшини ошириш бўйича ўзгаришлар кучга кирди
2024 йил 1 январдан бошлаб Россия армиясига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар чақирила бошлайди. Илгари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг максимал ёши 27 ёш эди. Энди эса яна 2 миллион россиялик ҳарбий хизматга чақирилади.
1 январ, душанба куни Россия Федерациясида ҳарбий рўйхатга олиш соҳасидаги ўзгаришлар кучга кирди, у чақирув ёшини оширишни назарда тутади. Энди 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар армияга чақирила бошлайди.
Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, бундай ўзгартириш ҳарбий хизматга чақириладиган Россия фуқаролари сонини 2 миллион кишига ошириши мумкин. Шу пайтгача муддатли ҳарбий хизматчиларнинг максимал ёши 27 ёш эди.
Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар
Россия Федерацияси Давлат думаси 2023 йил 25 июлда қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларни учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатнинг асл нусхасида пастки чегара бир вақтнинг ўзида - 18 ёшдан 21 ёшгача кўтарилиши кўзда тутилганди. Аммо июл ойида Думанинг Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов чақирув ёшининг қуйи чегараси ўзгармаслиги ва фақат юқори чегара кўтарилишини маълум қилди.
Кейинроқ, 24 ноябр куни Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатга олиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани парламент томонидан қабул қилинган қонунчиликдаги ўзгаришларга мувофиқлаштириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2022 йил охирида ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 18-27 ёшдан 21-30 ёшга ўзгартиришни таклиф қилди. Ҳарбий чақирув ёшининг чегаралари босқичма-босқич ўзгартирилиши тахмин қилинган эди, аммо Россия ҳукумати ҳар қандай ўтиш давридан воз кечди.
Мавзуга оид
16:50 / 19.01.2026
Чақирув қоғозлари электронлаштирилиши мумкин: низом лойиҳаси
14:15 / 13.11.2025
Виталий Кличко Украинада чақирув ёшини пасайтиришга чақирди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025