Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландия Украинадан келган қочқинлар учун уй-жойга пул тўламайди
Марказий ҳукумат қочқинларни вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш харажатларини маҳаллий ҳукуматлар зиммасига юкламоқчи.
Шотландия ҳукумати Украинадан келган қочқинлар учун қисқа муддатли уй-жой харажатларини қоплашни давом эттиришдан бош тортди, деб ёзади Daily Record нашри 5 январ, жума куни.
Нашр 2023 йил октябр ойида мамлакат маҳаллий ҳокимият органлари ассоциацияси томонидан ҳукуматга юборилган хатга ишора қилади. Улар ҳукуматнинг «суперҳомий» схемаси учун сарфланган харажатларни қоплашни талаб этган. Ушбу схема 2022 йил март ойида ишга тушди. У Украинадан келган қочқинларга кириш учун рухсатнома ва вақтинчалик уй-жой олиш имконини яратган.
Маҳаллий ҳокимиятлар ҳукуматдан етарли маблағ олмаса ва харажатларни ўз бюджетидан қопласа, бу бошқа муниципал хизматларнинг қисқартирилишини англатиши ҳақида огоҳлантирган. Бундай ҳолда, улар қочқинлар яшайдиган меҳмонхоналарни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши мумкин.
Шотландия мухолифати ҳукмрон партияни украиналик қочқинларга хиёнатда айблади
Марказий ҳукумат 2022 йилда қисқа муддатли турар жой харажатларини қоплаш учун 10 миллион фунт стерлинг ажратди, аммо бюджет билан боғлиқ муаммолар туфайли бу йил молиялаштириш давом эттирилмайди.
Мухолифат ҳукмрон партияни Украинадан келган қочқинларга хиёнат қилишда айблади, деб ёзади Scottish Daily Express. Бундай айбловлар 2023 йилнинг баҳоридан бери янграмоқда. Ўшанда мухолифат қочқинлар қабул қилинганидан бир йил ўтгач, уларнинг учдан бир қисми вақтинчалик жойларда - меҳмонхона хоналарида ва узоқ муддат давомида яшаш учун мос бўлмаган круиз кемаларида қолаётганидан норозилик билдирди. Шу билан бирга, улар доимий уй-жой билан қачон таъминланишини тушунмаётгани айтилади.
БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда Украинадан 6 миллиондан ортиқ қочқин бор, бироқ уларнинг бир қисми давом этаётган жанговар ҳаракатлар ва Украина ҳудудлари Россия томонидан ўққа тутилишига қарамай, аллақачон уйларига қайтган.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026