Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик сузувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Европа ва жаҳон чемпионати совриндори Иля Сибирцев спорт фуқаролигини ўзгартирди.
Россиялик сузувчи Иля Сибирцев 2024 йилдан Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этади.
22 ёшли спортчи Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан 2-18 феврал кунлари Қатарда ўтказиладиган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар рўйхатига киритилган.
Қайд қилиш жоиз, 2023 йил ноябр ойида Халқаро сузиш федерацияси (World Aquatics) Сибирцевга Ўзбекистон миллий жамоаси таркибига ўтишга рухсат бермаган эди. Аммо ҳозирги вақтда у World Aquatics веб-сайтида Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган.
Иля Сибирцев Қўшма Штатларда яшайди ва таълим олади. У Россия миллий жамоаси таркибида 2019 йилда ўсмирлар бўйича Европа чемпиони, шунингдек, жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медали совриндори бўлган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025