Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этади
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Хитойнинг JINHAI Technology компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистонда сўнгги йилларда чорвачиликни ривожлантириш устувор вазифа сифатида қаратилмоқда. Бироқ, чорва молларини боқиш ва уларни юқумли касалликлардан асраш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина.
Бугун мамлакатда тез-тез учраб турадиган оқсил касаллиги чорва молларига жиддий зарар етказаётгани, ушбу касалликка қарши вакцина хориждан олиб келиниши, бу молиявий харажатларнинг ошишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

JINHAI Technology компанияси вакиллари мазкур муаммонинг ечими сифатида Ўзбекистонда чорва молларини юқумли касалликлардан асраш бўйича вакцина ишлаб чиқарадиган ҳамкорликдаги қўшма корхона ташкил этиш таклифи берди. Ушбу таклиф вазирлик мутасаддилари томонидан маъқулланиб, ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026