Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватия Виктор Медведчукнинг 92 метрлик яхтасини Украинага топширади
Украиналик россияпараст сиёсатчининг кемаси сотиб юборилади.
Хорватиянинг Сплит шаҳри суди украиналик сиёсатчи Виктор Медведчукнинг 92 метрли Royal Romance яхтасини Украинага топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Украина активларини излаш ва бошқариш агентлиги раҳбари Елена Дума хабар берди.
«Хорватия кемани Украинага тезроқ топширишни истаётганини тасдиқлади. Хорватия томонининг фикрича, буни амалга ошириш учун ҳеч қандай қонуний тўсиқ йўқ», деб ёзди Дума.
Унинг аниқлик киритишича, агентлик кемани қайта кўздан кечиришга рухсат олган. Яхта қиймати баҳоланганидан сўнг, сотувга қўйилади.
«Кеманинг сотилиши хорижда мусодара қилинган активларни сотишнинг биринчи намунаси бўлади», деб қўшимча қилди Дума.
Қиймати тахминан 200 миллион евро бўлган Royal Romance яхтасини 2015 йилда Fregata Marine компанияси сотиб олди, унга Медведчукнинг рафиқаси Оксана Марченко раҳбарлик қилади. 2021 йилда кема бошқа компанияга топширилди. 2022 йил март ойида яхта Хорватия ҳукумати томонидан мусодара қилинди. Ноябр ойида кемани Украина активларини излаш ва бошқариш агентлиги ходимлари кўздан кечирди.
Урушдан олдин Виктор Медведчук Украинадаги энг машҳур россияпараст сиёсатчи эди, уни Путиннинг ошнаси деб ҳам аташади. Унинг ўзи Путинни қизининг чўқинтирган отаси эканлигини айтган.
2021 йилда Украина ҳукумати Медведчукни давлатга хиёнатда айблаб, уй қамоғига ҳукм қилган. Кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, сиёсатчи уй қамоғидан қочиб кетди. Тез орада Медведчук ҳибсга олинди ва сентябр ойида маҳбуслар алмашинуви доирасида Россияга топширилди. Киев сиёсатчи ва 55 нафар россияликни Украина Қуролли кучларининг 215 нафар ҳарбий хизматчисига алмаштиргани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026