Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Парвозлар июн ойидан бошланиши ва ҳафтасига тўрт марта амалга оширилиши айтилмоқда.
Қатар давлатига тегишли Qatar Airways авиакоманияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналиши бўйича илк парвоз 2024 йил 2 июнга белгиланган. Қатновлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Маълумот учун, бош қароргоҳи Доҳа шаҳрида жойлашган Qatar Airways Қатарнинг миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади.
Qatar Airways кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган ва Skytrax томонидан етти марта "Дунёнинг энг яхши авиакомпанияси" деб топилган.
Мавзуга оид
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
17:31 / 02.06.2024
Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйди
10:13 / 28.10.2023
Qatar Airways Доҳа–Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўяди
15:32 / 24.06.2023